Марокаш терма жамоаси устози Валид Реграги эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиқиш учун ариза берди. Бу ҳақда «RMC Sport» журналистлари хабар бермоқда. Айни дамда томонлар ҳамкорликни муддатидан аввал тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
50 ёшли мутахассис фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин, у ерда бир йўла бир нечта клублар унинг хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси бўлажак ЖЧ–2026 мусобақасида иштирок этади. Мундиал Шимолий Америкада — АҚШ, Мексика ва Канада стадионларида бўлиб ўтади.
Нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида марокашликларга Бразилия, Гаити ва Шотландия терма жамоалари рақиблик қилади.