Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Марко Рубио: "Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон"

Марко Рубио: "Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши фаолиятига юқори баҳо бериб, унинг ҳамраислари — АҚШ Президентининг махсус вакили Серджио Гор ва Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик билдирди.

«Биз уни шунчаки Саида деб чақирамиз. Чунки уни турли жойларда, кўплаб тадбирларда учратамиз. У ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон», — деди Марко Рубио.

Давлат котиби икки ҳамраиснинг ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, «Бугунги оқшом сизларсиз амалга ошмас эди», дея таъкидлади.

Рубионинг қайд этишича, кенгаш ва B5+1 гуруҳи фаолияти давлатлар ҳамда хусусий сектор имкониятларини бирлаштириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутмоқда.

«Бундай самарали ҳамкорликнинг асоси — умумий қадриятларимиз ва мақсадларимиздир. Биз мустақил ва суверен давлатлармиз. Ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхшисини истаймиз», — деди АҚШ Давлат котиби.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!