АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроилга амалга оширилиши керак бўлган ташрифини қолдириши мумкин.
AFP агентлиги манбасига кўра, ташриф доирасида у Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Эронга эҳтимолий зарбалар масаласини муҳокама қилиши режалаштирилган эди.
Манба таъкидлашича, Рубио Исроилга бориш ниятидан қайтмаган, бироқ ташриф жадвалига ўзгартиш киритилиши мумкин.
Аввалроқ у шанба куни Нетаньяху билан учрашиши кутилган эди. Исроил ОАВ маълумотига кўра, унинг мамлакатга етиб келиши 2 мартга режалаштирилган.