АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.
"Аслида биз келгуси бир неча кун ичида ёрдам Ғазога тез кела бошлашини кутяпмиз", деди у.
Вакиллар Палатасининг Ташқи ишлар қўмитасида ўзи ҳам Ғазо бўйича норозиликларга дуч келган бюджет муҳокамаси чоғида Рубио Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини тўсиб қўйгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Рубиони Ғазога ёрдамни кўпайтиришга чақирган демократ конгрессмен Мадлен Дин бунга қарши жавоб берди: "Котиб, Ғазо очликдан қийналмоқда".
Дин Папа Лёв XIV ҳам Ғазодаги гуманитар инқирозга зудлик билан ечим топишга чақирганини эслади: "Ўтган ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) камида 57 боланинг тўйиб овқатланмасликдан ҳалок бўлганини ва 14 минг бола очликдан азоб чекаётганини тасдиқлади. Озиқ-овқат чегаранинг нариги томонида кунлар ва ҳафталар давомида ётибди. Ғазода бегуноҳ болалар ўлмоқда."