Келгуси 5 йилда “Газпром”нинг Марказий Осиёга газ етказиб бериш ҳажми икки баробардан ортиққа ошиши кутилмоқда. Илгари Европа учун мўлжалланган газ энди янги йўналишларга бурилмоқда.
2030 йилга бориб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт 20 млрд куб метрга етиши мумкин. Асосий ўсиш Ўзбекистон ҳисобига — газ импорти 3 млрддан 12 млрд куб метргача ошади.
Сабаб эса аниқ мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми камайиб бормоқда.