Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Марк Цукерберг Флоридадаги “миллиардерлар бункери”га кўчиб ўтишга қарор қилди

Марк Цукерберг Флоридадаги “миллиардерлар бункери”га кўчиб ўтишга қарор қилди

Марк Цукерберг Флоридадаги “миллиардерлар бункери”га кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Меta раҳбари Марк Цукерберг рафиқаси Прицилла Чан билан бирга Майамидаги ёпиқ Indian Creek оролида жойлашган соҳилбўйидаги янги ҳашаматли уйни сотиб олмоқда. Бу оролда Жефф Безос ва Карл Айканнинг ҳам уйлари бор.

Риелторлар маълумотига кўра, битим қиймати 150–200 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин. Орол Қўшма Штатлардаги энг ёпиқ ва энг яхши қўриқланадиган турар жой ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 19:03. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!