Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марк Рютте НАТОнинг кейинги бош котиби бўлиши кутилмоқда — Politico

Марк Рютте НАТОнинг кейинги бош котиби бўлиши кутилмоқда — Politico

Руминия Олий Мудофаа кенгаши 20 июнь куни мамлакат президенти Клаус Йоханнис НАТО бош котиби лавозими учун ўз номзодини қайтариб олганлиги ҳақида альянс иттифоқчиларига маълум қилди.

Бухарест, шунингдек, НАТО бош котиблиги учун Нидерландия бош вазири Марк Рютте номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

НАТО бош котибини тайинлаш бўйича қарор альянснинг барча 32 аъзоси томонидан консенсус асосида қабул қилинади. Рюттенинг номзодига НАТО давлатларидан фақатгина Руминия қаршилик қилиб келаётган эди, Йоханнис номзодликдан воз кечгач бу масалада ҳеч қандай тўсиқ қолмади.

Марк Рютте ҳозирда Нидерландия бош вазири вазифасини бажарувчи ҳисобланади ва бу лавозимни мамлакатнинг янги ҳукумати шакллангач яқин ҳафталарда тарк этиши керак. НАТОнинг амалдаги бош котиби, 2014 йилдан буён бу лавозимда ишлаб келаётган норвегиялик Йенс Столтенберг шу йилнинг кузида ўз лавозимини тарк этади.

Киритилди: 05:46 21.06.2024. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!