Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мариуполда 22 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди - мэр Вадим Бойченко

Мариуполда 22 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди - мэр Вадим Бойченко

Россиянинг Мариуполга бостириб кириши бошланганидан бери 22 минг киши ҳалок бўлди, деди шаҳар мэри Вадим Бойченко.

"Бу рақамлар янада кўпроқ бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча, 22 минг тинч аҳоли босқин туфайли ҳалок бўлган. Бу фашистлар Германияси икки йил давомида босиб олганидан бир неча баравар кўп", - деди Бойченко брифинг чоғида.

Унинг сўзларига кўра, бу тахмин "эҳтиёткорлик билан кўрсатилган", чунки зарар миқдори ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Шаҳар ҳозирда Россия ҳарбийлари назоратида.

Киритилди: 20:09 22.06.2022. Ўқилди: 4348 марта. Фикрлар сони: 90 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!