Мариупол мэри Вадим Бойченконинг айтишича, Россия томонидан босиб олинган шаҳар аҳолиси ичимлик суви етишмаслиги туфайли ҳалок бўлиш арафасида. "Шаҳарда ҳали ҳам 100 мингдан ортиқ киши ичимлик сувига эга эмас”, — дейди шаҳар мэри.
Бойченконинг сўзларига кўра, энди рус ҳокимияти аҳолига ҳафтада бир марта сув беради, шаҳар аҳолиси эса сув олиш учун 4-8 соат навбатда туришади. Бундан ташқари, шаҳар электр энергияси, газ ва канализация тизимисиз қолмоқда.
Бойченко "яшил йўлак" очиб, одамларни қутқариш керак, деб таъкидламоқда.