Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Марҳум таниқли актёрнинг яна бир маъшуқаси пайдо бўлди

Марҳум таниқли актёрнинг яна бир маъшуқаси пайдо бўлди

"Пишка лақабли руанлик қиз" фильмида суратга тушгандан кейин машҳурликка эришган таниқли актриса Наталья Лапина марҳум актёр Александр Абдуловнинг маъшуқаси бўлганлигини маълум қилди. 56 ёшли актрисанинг таъкидлашича, у афсонавий актёрни ҳалигача унутмаган.

Яқинда берган интервьюсида Лапина ҳали мактаб ўқувчиси бўлганида Александр Абдуловга ошиқ бўлганлигини айтди.

Айтишича, ёш мухлиса севимли актёри иштирок этган спектаклга боришга ҳаракат қилиб, чипта сотиб олиш учун пул йиға бошлаган.

Керакли миқдорда пул тўплаганидан кейин эса гул сотиб олган ва актёрнинг ёнига борган. Бироқ  Александр Абдулов нотаниш қизга эътибор бермаган.

Бундан қаттиқ ғазабланган Наталья ўзига эпизодик ролда бўлса ҳам Абдулов билан бирга ўйнаш учун актриса бўлишга ваъда берган.

Бир неча йил ўтгач Лапина актёр билан учрашган. Улар биргаликда "Пишка лақабли руанлик қиз" фильмида бирга ўйнашган. Шундан сўнг актриса Абдуловга ҳис-туйғуларини ошкор қилган.

Шундан сўнг машҳурлар ўртасида ишқий муносабатлар бошланган. Лапинанинг таъкидлашича, ўша пайтда актёр рафиқаси Ирина Алферова билан яшамаган, шунга қарамасдан уларнинг учрашувлари асосан чет давлатда бўлиб ўтган.

Киритилди: 22:30 23.01.2020. Ўқилди: 3865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!