Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди

Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди

Аргентинада мамлакат терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди.

Нашр манбасининг айтишича, терговчилар Марадонанинг саломатлигини назорат қилган тиббиёт ходимларининг лоқайдликка йўл қўйганлиги ҳолатига аниқлик киритмоқчи. Ҳукумат спортчи вафот этган куни уни эрталаб уйғотмаган ҳамширанинг ҳаракатини шубҳа остига олган. Ҳамшира эрта тонгда Марадонага дори бериши керак бўлса-да, унинг хонасига соат 11ларда психолог ва психиатр билан бирга кириб келган.

26 ноябрь куни Диего Марадонанинг адвокати Матиас Морла тез ёрдам шифокорларини жиноий лоқайдликда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар 30 дақиқада етиб келган.

Диего Марадона 25 ноябрда 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Футболчининг вафоти туфайли Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинган.

Киритилди: 07:30 28.11.2020. Ўқилди: 2275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!