Бетакрор овоз соҳибаси Манзура яқиндагина тақдим этган янги таронасига видеоклип ишламоқда.
Менга ўргат деб номланган тарона тез фурсатда хонанданинг мухлислари қалбидан жой олишга улгурди. Энди эса Манзура бу таронани видеоклип билан томошабинлар эътиборига ҳавола этиш ниятида. Трек ва сюжет йўналишида тасвирга олинаётган видео кетма-кетликка Дилмурод Ағзамов режиссёрлик қилаётган бўлиб, клипда иқтидорли актриса Юлдуз Ражабова ва Бекзод Абдумухитовлар бош ролларни ижро этишмоқда.
Manba: myday.uz