Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мангуберди ролини талқин қилаётган турк актёри Эмре Кивилжим образи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Мангуберди ролини талқин қилаётган турк актёри Эмре Кивилжим образи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Шижоати билан дунёга танилган саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Сериалда Жалолидин Мангуберди образини талқин қилаётган турк актёр Эмре Кивилжим ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

Жалолиддин Мангубердининг жасорати мени ҳайратда қолдирди. Ватани ва миллат ҳимоясида ўзини фидо қилган, тарихда муҳим шахс сифатида ном қозонган буюк саркарданинг шижоати унга бўлган меҳримни уйғотди.

Биз икки тилда сўзлашадиган битта миллатмиз, сериалда суратга тушиш чоғида ўзбек актёрлари билан бир оила бўлиб ишладик. Уларнинг театр йўналишидаги маҳорати кучли эканлигини кўрдик. Биз ўзаро тажриба алмашдик. Ҳар иккала давлат актёрларининг маҳоратидан ўрганса арзигулик жиҳатлар кўп.

Киритилди: 16:04 04.10.2020. Ўқилди: 6346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!