Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни бош мураббий лавозимига тасдиқлади

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни бош мураббий лавозимига тасдиқлади

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикнинг жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди. Бунгача у ушбу лавозимда «вақтинчалик бажарувчи» сифатида ишлаб келаётган эди.

«Қизил иблислар» Кэррик келаси мавсумда ҳам жамоани бошқаришини маълум қилишди. Томонлар янги шартнома имзолашди, ОАВ хабарларига кўра, ушбу келишув 2028 йилгача мўлжалланган.

Кэррик 13 январда «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келган эди. Унинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача белгиланган эди. 44 ёшли мутахассис қўл остида манкунианликлар Англия чемпионатининг 15 та ўйинида 10 та ғалаба қозонишди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!