«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этишга тайёр. Transfer News Live ва CaughtOffside нашрларига таяниб хабар беришича, хорватиялик футболчи трансферни талаб қилмоқда ва «Бавария»га ўтишга қатъий қарор қилган.
Бу вазиятни «Барселона», Мадриднинг «Реал» ва Миланнинг «Интер» клублари ҳам кузатиб бормоқда. «Шаҳарликлар» 24 ёшли футболчи учун тахминан 75 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда инглиз гранди Йошко Гвардиолни «РБ Лейпциг»дан 90 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган мавсумда футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.