Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" янги юлдуз учун юз миллион тикяпти

"Манчестер Сити" янги юлдуз учун юз миллион тикяпти

«Манчестер Сити» Яна Диоманде трансфери учун курашга қўшилиши мумкин.

Sky Sport журналисти Филипп Хинце хабарига кўра, инглиз клуби «РБ Лейпциг» ҳужумчи қанот ўйинчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр эканини оғзаки тарзда билдирган.

Шу билан бирга, «шаҳарликлар» ҳали расмий таклиф йўлламаган.

Бундан олдин «РБ Лейпциг» раҳбарияти Диоманде бўйича «Ливерпуль» ва «Реал» томонидан 100 миллион евро атрофида келиб тушган таклифларни рад этгани маълум қилинган.

ПСЖ3 ҳозирча футболчи бўйича расмий мурожаат билан чиқмаган.

Ўтган мавсум Бундеслигада Диоманде 33 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Вингернинг батафсил статистикаси ҳавола орқали тақдим этилган.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!