Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити» яна бир йирик трансфер эълон қилишга тайёрланмоқда

«Манчестер Сити» яна бир йирик трансфер эълон қилишга тайёрланмоқда

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Сити» 25 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери бўйича Лондон клуби билан 140 миллион еврога келишувга эришган. Фернандес янги жамоаси билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда. Битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Фернандес 2023 йилда «Бенфика»дан «Челси»га 121 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Шундан буён у Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 170 та учрашув ўтказиб, 31 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 09:55. Ўқилди: 88 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!