«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Мадриднинг «Реал» клуби трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Олтин тўп» соҳиби фаолиятини ўз ватанида давом эттиришга мойил. Ўз навбатида, инглиз клуби трансфер суммасини белгилаб олди. «Шаҳарликлар» испаниялик футболчининг кетиши эвазига 84 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Мадрид томони эса ушбу нархни ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда. «Қироллик клуби» футболчини харид қилиш учун тахминан 60 миллион евро ажратишга тайёр.
Маълумот учун, Родри ўтган мавсумда АПЛда 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган ва 3 та сариқ карточка олган. Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.