Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" рекорд суммага янги трансфер амалга оширмоқчи

"Манчестер Сити" рекорд суммага янги трансфер амалга оширмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Челси"нинг 18 ёшли ҳужумчиси Эстевао Виллианни сотиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Манчестер Сити" деярли 120 миллион евро сарфлаб, Эстеваони ўз тарихидаги энг қиммат харидга айлантиришга тайёр. Шунингдек, "шаҳарликлар" унинг маошини икки баробарга ошириш ниятида, чунки клубдагилар вингерни сайёрадаги энг ёрқин ёш футболчи деб билишади. Бироқ, "Челси" футболчининг сотилишига қарши чиқмоқда.

Ўтган ёзда "Челси" Эстеваони "Палмейрас"дан 45 миллион еврога сотиб олганди. "Кўклар" сафида у 20 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 13:59. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!