Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Манчестер Сити» рекорд нархга юлдуз футболчи олмоқда

«Манчестер Сити» рекорд нархга юлдуз футболчи олмоқда

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, узоқ давом этган музокаралардан сўнг клублар трансфер бўйича келишувга эришган.

Трансфер қиймати 125 миллион фунтдан ортиқни ташкил этади. Энцонинг ўзи фақат «Манчестер Сити»га ўтишни истаган ва энди тиббий кўрикдан ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

The Athletic маълумотига кўра, битимнинг умумий қиймати 125 миллион фунтни ташкил этади. Бу Англия Премьер-лигаси трансфер рекордининг такрорланиши ҳисобланади. Бундан бир йил аввал «Ливерпуль» ҳужумчи Александр Исак учун «Ньюкасл»га худди шу миқдорда маблағ тўлаган эди.

Фернандес ўтган мавсумда АПЛда 36 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:13 01.09.2026. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!