Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси учун нарх белгилади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси учун нарх белгилади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Натан Аке қишки трансферлар ойнасида сотилиши мумкин бўлган номзодлардан бири.

"Шаҳарликлар" нидерландиялик футболчи учун тахминан 20-25 миллион фунт (23-29 миллион евро) таклиф қилинса, январь ойида у билан хайрлашишга тайёр, деб ёзади журналист Экрем Конур. 30 ёшли футболчини "Барселона", "Ювентус", "Милан", "Вест Хэм", "Фулхэм", "Борнмут" ва "Кристал Пэлас" клублари ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Машҳур Transfermarkt портали мутахассислари Натан Акенинг нархини пастроқ - 18 млн еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунланганидан сўнг тугайди.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!