"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс жорий мавсум якунидан сўнг клубни тарк этиши мумкин.
Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунланади ва "шаҳарликлар" раҳбарияти ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмаяпти.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Стоунс хизмати "Ювентус" ва Италиянинг бошқа йирик клубларига таклиф қилинган. "Кекса синьора" вакиллари ҳимоячининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда, бироқ унинг тез-тез жароҳат олиши шубҳа уйғотмоқда.
Манбага кўра, футболчи учун яна бир эҳтимолий вариант — "Милан".
Эслатиб ўтамиз, май ойида 32 ёшни қарши оладиган Стоунс ўн йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келмоқда.