Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити»га машҳур марказий ҳимоячи келиши мумкин

«Манчестер Сити»га машҳур марказий ҳимоячи келиши мумкин

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан ёзда «Ливерпуль»ни тарк этади.

The Sun маълумотларига кўра, Конатега «Манчестер Сити» қизиқиш билдирган. «Шаҳарликлар» футболчи янги шартнома имзоламаса, уни эркин агент сифатида ёзда трансфер қилиш имкониятларини аллақачон ўрганиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Конате 2021 йили «Лейпциг»дан «Ливерпуль»га 40 миллион еврога ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда француз ҳимоячи барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Transfermarkt портали Конате нархини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 23:39 13.05.2026. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!