Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити» «Челси» ҳимоячиси учун сўров юборди

«Манчестер Сити» «Челси» ҳимоячиси учун сўров юборди

Лондоннинг «Челси» клуби қанот ҳимоячиси Мало Гюсто фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг нуфузли L'Équipe нашри хабар тарқатди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти жорий ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ўнг қанот ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида. Шу сабабли «шаҳарликлар» «аристократлар»га 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича расмий сўров юборган.

Қайд этилишича, франциялик ҳимоячи лондонликлар таркибидаги кучли рақобат туфайли шу ёзда клубни тарк этиши кутилаётган футболчилар рўйхатига киритилган. «Манчестер Сити» эса вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Мало Гюсто якунланган 2025/26 йилги мавсумда «Челси» сафида барча турнирларда жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган.

Маълумот учун, футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали франциялик ҳимоячининг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 17:43. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!