Коронавирусни юқтириб олган АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги 24 соат ичида кўрсатган натижаси "катта ташвишга сабаб бўлди", деди сиёсатчининг ҳолатидан хабардор манба.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Сўнгги 24 соат ичида президентнинг ҳаётий кўрсаткичлари жуда хавотирли ҳолатни келтириб чиқарди... Шу боис Трамп тўлиқ тикланиш босқичидан анча ортда", дея таъкидламоқда манба келгуси икки кун жуда муҳим кун бўлишини қўшимча қилган ҳолда.
Айтиш керакки, ушбу маълумотлар Трампнинг ҳолатини яхши деётган шифокорларнинг расмий позициясига зид келмоқда.