Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Манба: Мавжуда Мирзаева ҳам «Kompromat иши» доирасида ҳибсга олинган

Манба: Мавжуда Мирзаева ҳам «Kompromat иши» доирасида ҳибсга олинган

Собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева «Kompromat иши» доирасида ҳибсга олинган. Бу ҳақда иш тафсилотларидан хабардор манбалар Kun.uz’га хабар берди.

Унга кўра, Мавжуда Мирзаева айни пайтда ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинмоқда. Унга нисбатан 10 кунлик ҳибс бўйича суд санкцияси ҳам бор.

Мирзаева ДХХ ҳибсхонасида қолаётгани ҳақидаги маълумотни унинг қизи Зарина Мирзаева ҳам тасдиқлаган. У икки кундан буён онаси билан кўриша олмаган.

«Уйда ёлғизман, икки киши турардик. Онамнинг ҳозирги аҳволидан қаттиқ хавотирдаман. Нега бизга – яқинларига иш бўйича бирор маълумот беришмаяпти. Эшитишимча, ўн кун тергов бўлар экан», – деган у.

Kun.uz манбаларига кўра, ушбу иш доирасида «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати раҳбари Сиёвуш Ҳошимов ҳам тергов қилинмоқда.

Киритилди: 13:59 30.01.2023. Ўқилди: 3083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!