Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маъмурий жарималарни текшириш ва тўлашга мўлжалланган мобил илова ишга туширилди

A A A
Маъмурий жарималарни текшириш ва тўлашга мўлжалланган мобил илова ишга туширилди

“Менинг жарималарим” мобил иловасида қуйидагича излаш мавжуд:

➖баённома рақами бўйича излаш;
➖буюртма рақами бўйича излаш;
➖квитанция рақами бўйича излаш.

Шунингдек, қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирма берилади. Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин 15 кун давомида амал қилади).

OneID (Ягона идентификация тизими) орқали рўйхатдан ўтишда маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида қатор маълумотларни олиш мумкин, жумладан:

▪️маъмурий ишнинг ҳозирги ҳолати;
▪️маъмурий баённомани юклаб олиш имконияти;
▪️жарима тўловлари тарихи;
▪️қарорнинг ҳолатини билиш;
▪️жарима тўлангани тўғрисидаги квитанцияни текшириш;
▪️суд мажлисининг санасини аниқлаш;
▪️орган ёки суд қарорларини PDF форматида юклаб олиш;
▪️йўл ҳаракати жаримасини тўлаш;
▪️маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима тўлаш.

Жарималарни Uzcard ва Humo карталари ёрдамида тўлаш мумкин.

Киритилди: 01:43 14.02.2022. Ўқилди: 13358 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!