Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Малида жангарилар автобусни ўққа тутди. 31 киши ўлгани айтилмоқда

Малида жангарилар автобусни ўққа тутди. 31 киши ўлгани айтилмоқда

Малида қуролланган шахслар одамларни маҳаллий бозорга олиб кетаётган автобусга қарата ўқ узди. Натижада 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, автобус Сонго қишлоғидан 10 километр узоқликдаги Бандиагара бозорига йўналишда ҳаракатланаётганда ҳужумга учраган. Қўшни Банкасс шаҳри мери Моулай Гуиндонинг сўзларига кўра, қуролланган одамлар “машинага қарата ўқ узган, шиналарини кесиб, одамларга қарата ўқ узган”.

У ва исмини ошкор қилишни истамаган бошқа бир маҳаллий амалдорнинг айтишича, камида 31 киши ҳалок бўлган, кўплар яраланган ёки бедарак йўқолган.

Aҳоли пунктлари “Aл-Қоида” ва “Исломий давлат”га алоқадор исёнчилар ҳаракат қилаётган Мопти вилояти марказида жойлашган.

Киритилди: 11:13 04.12.2021. Ўқилди: 1593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!