Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мали мудофаа вазирининг яшаш уйига ҳужум қилинди

Мали мудофаа вазирининг яшаш уйига ҳужум қилинди

Малининг Мудофаа ва Фахрийлар ишлари вазири Садио Камара шанба куни эрталаб жангарилар уйига уюштирган ҳужумда жароҳат олмади.

Бу ҳақда Anadolu Agency ахборот агентлиги мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, вазирнинг Бамако чеккасидаги Кати армия базаси ҳудудида жойлашган қароргоҳига бомбали машина ёрдамида ҳужум қилинган. Бино деярли бутунлай вайрон бўлган.

Ҳужум пайтида мудофаа вазири уйида бўлмаганлиги қайд этилди.

Кати - Малининг энг йирик армия базаси бўлиб, у ерда президент Ассими Гоитанинг қароргоҳларидан бири ва вазирларнинг қароргоҳлари жойлашган.

Аввалги хабарларда 25 апрель куни эрталаб жангарилар мамлакатнинг турли ҳудудларида бир неча ўнлаб армия позицияларига ҳужум қилгани айтилган эди. Мали Қуролли Кучлари Бош штабининг маълумотларига кўра, ҳужумлар қайтарилган ва вазият назорат остида.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!