Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди.
"Диққат! Фарзандингизнинг кийинишига эътиборли бўлинг!
Қишнинг совуқ кунларида шамоллаш эҳтимоли янада ортади. Бола иммун тизими эса бундай пайтда яна-да иссиқроқ кийинишни, калорияли овқатланишни талаб этади.
Боланинг кийиниши совуқлик даражасига қараб бажарилгани маъқул. Жумладан:
☁️ + 5 дан - 5 даражагача — бундай ҳароратда боланинг кийими куртка ёки чопон, колготка, узун енгли футболка, жун патакли иссиқ поябзал, ип газламали пайпоқ, иссиқ қўлқоп ва жун қалпоқдан иборат бўлиши лозим;
❄️ - 5 дан - 10 даражагача — болага юқоридаги кийимларга қўшимча равишда синтетика ёки ип газламадан бўлган водолазка, яна жун пайпоқ ҳам кийдириш зарур;
🌬 - 10 дан - 15 даражагача — боланинг устки кийими шапкаси бор тивит комбинезондан иборат бўлиши керак. Иссиқ поябзал таги қалин етикка алмаштирилади. Қўлқопнинг ҳам қалини бўлиши бола совуқ қотишининг олдини олади".