Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Мактабда хизматчи аёл 8-синфда ўқийдиган қизни калтаклади. Нега? (видео)

Мактабда хизматчи аёл 8-синфда ўқийдиган қизни калтаклади. Нега? (видео)

Новосибирск вилоятининг Егоровка қишлоғида жойлашган мактабда хизматчи аёл 8-синфда ўқийдиган қизни тепкилади. Бу ҳақда 360 телеканали хабар бермоқда.

Жабрдийда қизнинг шу мактабда хўжалик мудири бўлиб ишлайдиган онасининг айтишича, жанжал унинг қизи, синглиси ва хизматчи аёлнинг қизи ўртасида бошланган. Кейин эса хизматчи аёл жанжалга аралашган. Қизи онасига шикоят қилгач, хизматчи аёл 8-синф ўқувчисига бир неча марта зарба берган, жароҳат етказган. Буни суд тиббий экспертизаси ҳам тасдиқлади.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан жиноий иш очилган. Айбланувчи ўз хоҳишига кўра мактабдан кетди.

 

Киритилди: 12:31 14.03.2019. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!