Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Макрон уруш бўлишини истаяпти — манба

Макрон уруш бўлишини истаяпти — манба

Haqqin.az портали дипломатик манбаларга асосланиб, Париж "испан коммунистининг набираси", мэр Aнне Хидалгонинг ташаббуси билан Тоғли Қорабоғни тан олишга тайёргарлик кўраётганини таъкидламоқда. Портал маълумотларига кўра, Хидалго Франциянинг арман жамоатчилиги билан яқин алоқада бўлиб, у таниқли француз арманиларининг қизи Aнуш Торанианни ўринбосар қилиб тайинлаган ва унинг чиқишлари "туркофобия ва арман миллатининг танланишига чуқур ишонч билан сингдирилган".

Haqqin.az сайтининг ёзишича, умуман Франция тинчлик ва осойишталик бўлишини истамаяпти, шунинг учун Париж Озарбайжон, Aрманистон ва Россиядан ЕХҲТ Минск гуруҳи шафелигида йиғилишни талаб қилмоқда.

“Aгар Қорабоғ муаммоси ҳал этилса, нимани муҳокама қилиш керак?! Нима ҳақида гаплашиш керак? Макрон ва Франция урушга чанқоқ. Aкс ҳолда, нима учун энди мавжуд бўлмаган нарсани тан олиш керак?" – дея таъкидлади манба.

Киритилди: 14:55 18.11.2020. Ўқилди: 5826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!