Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат элчилари билан учрашувда Россия билан мулоқотни давом эттириш зарурлигини айтди.
“Биз ҳамма билан гаплаша олишда давом этишимиз керак. Айниқса, биз рози бўлмаганлар билан. Ҳеч ким Туркиянинг Россия билан мулоқотни давом эттираётган ягона давлат бўлишидан манфаатдор эмас”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Ғарб давлатлари мулоқотга тайёр бўлганда уларнинг гапларига қулоқ тутишини айтган эди.
Бундан олдин у дипломатлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришга чақирди.