Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Макрон истеъфога чиқмоқчи эмас

Макрон истеъфога чиқмоқчи эмас

Макрон истеъфога чиқмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Тhe Times.

"Эммануэл Макроннинг Франция президенти лавозимидан стеъфога чиқишига оид талаблар мухолифатдан ҳам, унинг марказчи блокидаги айрим сафдошларидан ҳам келиб тушмоқда. Макрон эса мамлакатдаги сиёсий инқироз учун “муросасиз партиялар” ва президентликни қўлга киритишга интилаётган бошқа сиёсатчиларни айбламоқда", дея ёзмоқда нашр.

Макрон содир бўлаётган воқеаларни" 1950 йиллардан бери Франциядаги энг чуқур сиёсий инқироз" деб атади.

Ғазода тинчлик бўйича саммитда иштирок этиш учун Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида сўзга чиққан Макрон мамлакатдаги ички беқарорликдан ўзини четга олганини билдирди. Энди Франциядаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш билан унинг иттифоқчиси жума куни қайта тайинланган бош вазир Себастьен Лекорню шуғулланиши керак бўлади.

Киритилди: Бугун 13:32. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!