Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Макрон Францияда умуммиллий карантин жорий этди

Макрон Францияда умуммиллий карантин жорий этди

Франция расмийлари коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакат бўйлаб карантин жорий этишди. Ушбу чора-тадбирлар тўғрисида мамлакат раҳбари Эммануэль Макрон халққа мурожаатида маълум қилди.

Карантин 30 октябрдан 1 декабргача жорий этилади. Мамлакатда давлат муассасалари ва университетлари ёпилади, шахсий учрашувлар ва митинглар чекланади. Болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва лицейлар очиқ қолади, аммо улардаги санитария чоралари кучайтирилади.

Макрон, шунингдек, коронавируснинг "иккинчи тўлқини" Францияга биринчисига қараганда қийинроқ ва фожиалироқ бўлишини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда 1,1 миллиондан зиёд коронавирус вируси юқтирилган, 35 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Киритилди: 09:46 29.10.2020. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!