Франция президенти Эммануэль Макрон тез орада бошқа Европа давлатларини энергия бозоридаги нархларни барқарорлаштириш учун электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган газ нархига юқори чегара белгилаш зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилишини айтди.
"Биз 20 ва 21 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммити олдидан қолган европаликларни ҳам кўндирамиз. Биз электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланаётган газга нархнинг юқори чегарасини кафолатловчи тизимни жорий қиламиз, бу эса электр энергияси нархини пасайтиради", деди Франция президенти.