Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Макрон БМТ минбаридан Ғазодаги вазиятни кескин танқид қилди

Макрон БМТ минбаридан Ғазодаги вазиятни кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Ғазо секторидаги вазиятни кескин танқид қилди.

Макрон халқаро ҳамжамиятнинг вазиятга муносабатини танқид қилиб, Ғазода юз бераётган воқеаларни «барчамизни шарманда қилаётган томоша» деб атади.

Франция президенти гуманитар коридорлар очилмагани фонида «тинчлик» ҳақидаги баёнотлар самарасиз эканини таъкидлади.

Шунингдек, Макрон Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилидаги исроиллик ноқонуний кўчиб келувчиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлигини қоралади.

Киритилди: 21:10 23.09.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!