Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Макрон: "АҚШ энди Россия ва Украина ўртасидаги можарода бетараф эмас"

Макрон: "АҚШ энди Россия ва Украина ўртасидаги можарода бетараф эмас"

Қўшма Штатлар энди Россия-Украина урушида нейтрал воситачи эмас.

Франция президенти Эммануэль Макрон бу ҳақда Антибесда бўлиб ўтган 36-Франция-Италия саммитидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон биринчи марта Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, Киевга ҳарбий ёрдам, энергетика соҳасидаги ёрдам ва Россияга қарши санксияларни белгиловчи ҳужжатни маъқуллаган.

Макрон G7 етакчиларининг яқинда эълон қилинган қўшма баёнотини назарда тутган. Унда G7 мамлакатлари, жумладан, Қўшма Штатлар юқорида айтиб ўтилган фикрларни қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар.

Киритилди: 10:11 26.06.2026. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!