Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Македония парламентига киришда НАТО байроғи ўрнатилди

Македония парламентига киришда НАТО байроғи ўрнатилди

Македониянинг НАТОга узоқ кутилган кириши рамзи сифатида мамлакат парламентига киришда альянснинг байроғи ўрнатилди.

Шу муносабат билан пойтахт Скопьеда мамлакат бош вазири Зоран Заев иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтган. Унинг давомида вазирлар маҳкамаси биносидан Македония Республикаси ҳукумати деган ёзув олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, Македониянинг НАТОга кириши учун мамлакат номини Шимолий Македония га ўзгартиришга тўғри келган.

Заев Греция ва Македония ташқи ишлар вазирлари Никос Котзиас ва Никола Димитровга, НАТО ва Европа Иттифоқи вакилларига миннатдорлик билдирган.

6 февралда Шимолий Македониянинг НАТОга кириши ҳақидаги баённома альянснинг барча аъзолари томонидан ратификация қилинганди. Шу тариқа, собиқ югослав давлати Греция билан мамлакат номини ўзгартириш ҳақидаги келишув эвазига НАТОнинг 30-аъзосига айланди.

2018 йил 17 июнда Македония ва Греция Македониянинг Шимолий Македония Республикаси деб номланиши ҳақидаги келишувни имзолаган.

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:15 12.02.2019. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!