Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мажбурий тиббий ниқоб режими бекор қилинди

A A A
Мажбурий тиббий ниқоб режими бекор қилинди

Пайшанба кунидан бери Англияда COVID-19га қарши курашиш чоралари сезиларли даражада юмшатилган дея хабар тарқатмоқда BBC News.

Хусусан, тиббий ниқобдан мажбурий фойдаланиш бекор қилинган. "Бизнинг вакциналаримиз, тестларимиз ва вирусга қарши ваоситаларимиз ҳимоянинг кучли кафолати бўлиб, бизга кўпроқ эркинликларни тиклашга имкон беради", - деди BBC News билан суҳбатда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Саджид Джавид.

Жавиднинг фикрича, қолган чекловлар ҳам бекор қилиниши мумкин, чунки, эмлаш жараёнида сезиларли даражада ютуқларга эришилди ва коронавирус келтириб чиқарадиган касалликларни қандай даволаш кераклиги ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлинди.

Мамлакат бош вазири Борис Жонсон эндиликда тиббий ниқобдан фойдаланиш ҳамма учун шахсий масала бўлишини айтиб ўтди.

Бироқ, айрим дўконлар фуқаролардан ниқоб тақишларини талаб қилмоқда. Шунингдек, поездда ҳам эндиликда тиббий ниқоб тақиш мажбурий эмас.

Киритилди: 14:41 27.01.2022. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!