Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мағлубият алами: Реал” Хаби Алонсони истеъфога чиқарди

Мағлубият алами: Реал” Хаби Алонсони истеъфога чиқарди

Испания суперкубоги финалида “Барселона”га маблуғ бўлгач, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқарди.

Баёнотда айтилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишган.

“Хаби Алонсо ҳар доим “Реал” мухлисларининг меҳри ва ҳурматига сазовор бўлади, чунки у клуб афсонаси ва ҳар доим клубимизнинг қадриятларини намоён этган. Мадрид доимо унинг уйи бўлиб қолади.

Клубимиз Хаби Алонсо ва унинг бутун мураббийлар жамоасига бажарилган иш ва фидойилик учун миннатдорлик билдиради ҳамда уларга ҳаёт ва фаолиятларининг янги босқичида омад тилайди”, - дейилади баёнотда.

Испаниялик мутахассис ўрнини унинг собиқ жамоадоши "Кастилья" мураббийи Алваро Арбелоа эгаллади.

Киритилди: 22:42 12.01.2026. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!