Венесуэла раҳбари Николас Мадуро Доналд Трампни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклаб, урушларга чек қўйишига умид билдирди.
Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Умид қиламанки, Трамп урушларни тугатади», деди президент Трампнинг баёнотларига ишора қилиб.
«Венесуэланинг ўзига хослиги ва тарихи бор ва у бу қадриятларни Қўшма Штатлар халқи билан баҳам кўради, улардан бири биз урушга йўқ деймиз», деди Мадуро.
Венесуэла етакчисининг таъкидлашича, Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида АҚШнинг ички ривожланишига эътибор қаратишга, Украина ва Фаластин ҳудудларидаги можароларга чек қўйишга ваъда берган. Шунингдек, у «АҚШнинг сайланган президенти учун тинчликка эришиш ва Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари билан олдинги муносабатларни ўзгартириш учун олтин имконият борлигини» таъкидлади.