Америкалик хонанда, Мадонна Исроилда бўлиб ўтадиган Евровидение халқаро мусиқий танловида иштирок етади.
Қўшиқчи 1 миллион доллар эвазига ўзининг янги албомидан иккита ашула ижро этади.
Мадонна Тел-Авивга ўзининг 160 кишилик гуруҳи билан ташриф буюради. Уни саҳнага чиқишга кўндирган ҳомий, миллиардер Сильван Адамс бўлади.