Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мадҳияни мазах қилган ва ўқитувчини дўппослаган 14 ўқувчига қандай жазо берилди?

Мадҳияни мазах қилган ва ўқитувчини дўппослаган 14 ўқувчига қандай жазо берилди?

27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 236-сонли умумий ўрта таълим мактабда 11-синф ўқувчилари ўқитувчисини калтаклашганди.

Мактабдаги тарих ўқитувчиси Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда ўқувчилар  ҳурматсизлик қилиб, мадҳияни мазах қилишганида, ўқитувчи уларга танбеҳ бериб, уларни тартибга чақирган. Шундан кейин 14 нафар ўқувчи бир бўлиб, ўқитувчини дўппослай бошлаган, ўқитувчи жиддий тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

16 ноябрь куни вояга етмаганлар комиссияси томонидан ушбу масалани кўриб чиқилган, бу ҳолат жиддий муҳокама қилинган.

Комиссия аъзоларидан бири «Kun.uz»га хабар беришича, комиссия аъзолари 14 ўқувчининг барчасини вояга етмаган болалар учун махсус колонияга жўнатиш таклифини билдиришган. 

Лекин қонунчиликка кўра, вояга етмаган болаларни дастлаб махсус ҳисобга олмасдан туриб, колонияга жўнатиб бўлмайди.

«Қонунчиликка кўра, бир ҳуқуқбузарлик учун бир чора кўрилади. Бу вазият учун 3та жазо тури бор бўлиб, шундан биттасини танлаш мумкин эди: ота-онасига жарима қўллаш, махсус ҳисобга олиш ва махсус колонияга жўнатиш. Махсус колонияга жўнатиш учун болалар аввал махсус ҳисобга олинган бўлиши керак эди.

Биз жарима жазосини жуда енгил жазо деб топдик. Шунинг учун, уларга нисбатан махсус ҳисобга олиш жазоси берилди. Улар бундан кейин ички ишлар ходимлари назорати остида бўлишади», дея маълумот берди комиссия аъзоларидан бири «Kun.uz»га.

Киритилди: 14:08 17.11.2018. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!