Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Лукойл” хорижий активларини Американинг Carlyle компаниясига сотади

“Лукойл” хорижий активларини Американинг Carlyle компаниясига сотади

Россиянинг “Лукойл” нефт компанияси ўзининг хорижий активларини америкалик инвестиция компанияси Carlyle'га сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Битимга Қозоғистондаги активлар киритилмаган.

Энди келишувни регуляторлар, жумладан АҚШ Молия вазирлигининг Чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси тасдиқлаши керак.

Ноябр ойида АҚШнинг компанияга нисбатан санкциялари эълон қилинганидан сўнг “Лукойл” хорижий активларига харидор қидиришни бошлаганди. Дастлаб, бу активларни Gunvor сотиб олиши мумкин эди, бироқ Швейсариядаги нефт трейдери аризасини қайтариб олди.

Бу қарор ўтган йили 6 ноябрь куни АҚШ Молия вазирлиги баёнотидан кейин қабул қилинди.

“Путин Украинада бу маъносиз қотилликларни давом эттирар экан, Кремлнинг қуролбоз марионеткаси Гунвор ҳеч қачон ишлаш ва фойда олиш лицензиясини олмайди”, — деган эди вазир.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!