Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Лукашенконинг баёнотлари Исроилни ғазаблантирди

A A A
Лукашенконинг баёнотлари Исроилни ғазаблантирди

16 июнь куни Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Александр Лукашенконинг бир кун олдин айтган сўзларини «қабул қилиб бўлмайдиган» ва «ғазабнок» деб атади ва улар «тўғридан-тўғри антисемитизмга ўхшаб кетган» дея қўшимча қилди. Беларуснинг Исроилдаги элчисига нота топширилди.

14 июнь, жума куни Лукашенко мамлакатдаги бир қатор шов-шувли коррупция ҳолатлари ҳақида гапирди ва агар коррупция аниқланса, амалдорларни энг қаттиқ чоралар кўриши билан таҳдид қилди. Бундан ташқари, у Беларусда «коррупцион жиноятлар»да иштирок этганларнинг аксарияти яҳудийлар эканлигидан норозилигини билдирди.

🗣 «Кечирасиз, мен ўзимни антисемит деб ҳисобламайман, лекин уларнинг ярмидан кўпи яҳудийлар. Уларнинг имтиёзлари борми? Беларусияда яшовчи барча халқлар тенг бўлиши керак. Яҳудийлар, беларуслар, украинлар, руслар ва поляклар», - деди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Исроил расмийлари Беларус президентининг яҳудийларга нисбатан баёнотларидан биринчи марта норозилик билдираётгани йўқ.

✍️ 2007 йилда Лукашенконинг «Яҳудийлар яшаётган жойига аҳамият бермайди» деган баёноти Исроил расмийларини ғазаблантирди. Ўшанда Исроил ташқи ишлар вазири Тсипи Ливни барча мамлакатлар антисемитизмга қарши курашиши кераклигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 18:35 16.06.2024. Ўқилди: 10314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!