Беларус ва Россия президентлари Александр Лукашенко ва Владимир Путин душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Иттифоқ давлати мудофааси, Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг бориши ва бир қатор иқтисодий масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизматига яқин "Пул Первого" телеканали хабар берди.
Беларус ва Россия мудофааси, махсус ҳарбий операциянинг бориши, постсовет ҳудудидаги вазият, Калининград транзити, Россиянинг Европага энергия етказиб бериш, Беларус портини қуриш масалалари муҳокама қилинди.