Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.

Судьялар орасида Юлия Моток, Рене Алапини-Гансу ва Соккора Флорес Лиера бор.

Тергов эҳтимолий инсониятга қарши жиноятлар — жумладан, беларусларни мажбурий депортация қилиш ва ҳокимият мухолифларини таъқиб қилиш ҳолатларини қамраб олган. Иш Литва сўровига биноан бошланган бўлиб, айрим ҳолатлар трансчегаравий хусусиятга эга экани айтилмоқда.

Бу жараён ҳозирча дастлабки босқичда. Айнан шу босқич ишнинг давом этиши ва расмий айбловлар қўйилиши-қўйилмаслигини ҳал қилади.

Киритилди: 21:47 28.03.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!