Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко: "Биринчи навбатда сиз тарафдан жуда кучли босим остидаман"

A A A
Лукашенко: "Биринчи навбатда сиз тарафдан жуда кучли босим остидаман"

Белорусь раҳбари Александр Лукашенко президент бўлишдан чарчаганини, аммо у ўз тарафдорлари босими остида лавозимида қолаётганини айтди.

“Тасаввур қиляпсизми, биринчи навбатда сиз тарафдан жуда кучли босим остидаман. Сизларга панд беришдан қўрқаман. Фикримча, айнан сиз баррикадаларда туриб мени қўллаб-қувватлайсиз, мендан қандайдир идол ясаб оласиз ва ҳоказо. Мен эса сизларни, давлат хизатчиларига панд берсам... Буни қай даражада масъулиятли иш эканини тасаввур қилолмайсиз”, – деган Лукашенко.

Бундан ташқари, президент унинг ўрнига келган шахслар ҳокимиятни ушлаб қолишига кафолат йўқлигини, шундан кейин мамлакатда беқарорлик бошланишини, шунингдек, ўз фарзандларидан хавотирда эканини таъкидлаган.

Киритилди: 21:36 24.09.2022. Ўқилди: 4685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!