Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко Арманистонни Украина тақдиридан огоҳлантирди

Лукашенко Арманистонни Украина тақдиридан огоҳлантирди

Арманистон парламентига бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида Беларусь раҳбари мамлакат фуқароларини Европа Иттифоқи билан яқинлашиш ва бунинг эвазига Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) узоқлашиш масаласида «жуда жиддий ўйлаб кўришга» чақирди.

«Украинада ҳам айнан шундай бошланган эди», — деди Александр Лукашенко Остона шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида.

У Арманистон фуқароларини «Худо сақласин, Украинада юз берган воқеалар такрорланиб қолмаслиги учун жуда эҳтиёткор бўлишга» чақирди.

«Мен уларни фақат шу нарсага чақиряпман. Халқ ўз фикрини билдиради, биз эса бу қарорни қабул қиламиз», — деди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, Украинадаги инқироз ўз вақтида Киевнинг Европа Иттифоқига қўшилишга интилиши билан бошланган. Ҳозирда Ереван ҳам худди шундай мақсадни кўзламоқда.

Шунингдек, ўша куни ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари қўшма баёнот билан чиқиб, Арманистондан Европа Иттифоқига қўшилиш ёки ЕОИИ аъзолигини сақлаб қолиш масаласида референдум ўтказишни талаб қилди.

ЕОИИ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Россия президенти Владимир Путин эса Арманистон ЕОИИ билан муносабатларни узса, бу иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Киритилди: Бугун 19:02. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!